"Манчестер Сити" 6 декабрдан буён АПЛда енгилмаяпти! (Фото)

Бугун тунда "Манчестер Сити" АПЛ 29-туридан қолдирилган баҳсда "Брайтон"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, "шаҳарликлар"нинг премьер-лигадаги мағлубиятсиз серияси яна битта ўйинга кўпайди. 

Гвардиола шогирдлари чемпионатда 6 декабрдан буён мағлуб бўлмасдан келяпти. Ўша куни манчестерликлар "Астон Вилла"га имкониятни бой бериб қўйишганди - 0:1. Шундан сўнг клуб 18 та ўйин ўтказиб, 14 ғалаба ва 4 дуранг натижа қайд этди.

Маълумот ўрнида, "Сити" 18 апрель куни сафарда "Ноттингем Форест"га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!