"Манчестер Сити" 75 млн евро турадиган футболчини сотиб олмоқчи
“Севилья” ҳимоячиси Жюль Кунде фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
21 ёшли француз футболчисига “Манчестер Сити”дан жиддий қизиқиш пайдо бўлмоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.
“Шаҳарликлар” Кунденинг нархини тушириш учун андалусияликлар қизиқаётган ҳимоячи Николас Отамендини трансферга қўшишга тайёр. Жюлнинг товон пули 75 млн еврони ташкил этади.
Кунде ўтган мавсум Ла Лигада 29 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.
Фикрлар