«Манчестер Сити» А Сериясининг энг яхши ҳимоячиси билан шартнома келишиб олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Аталанта» клуби таркибида тўп суриб келаётган ёш ҳимоячи Марко Палестра «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда City Xtra нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, 21 ёшли футболчи инглиз гранди билан шахсий шартнома шартлари бўйича тўлиқ келишиб олган. Шу билан бирга, Палестра учун курашни «Интер» ҳам ҳали тарк этгани йўқ. Аммо «Аталанта» ҳозирча на «Манчестер Сити», на «Интер» билан трансфер суммаcи юзасидан якуний келишувга эриша олмаган.

Ўтган мавсумда Марко Палестра Италия чемпионатида «Кальяри» шарафини ижара асосида ҳимоя қилди. У майдонга 37 марта тушиб, бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва тўртта голли узатма муаллифига айланди.

Мавсум якунида Палестра Италиянинг Серия А чемпионатида энг яхши ҳимоячиларидан бири деб топилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!