Ads

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ўзининг расмий сайтида ҳужумчи Серхио Агуэро билан амалдаги шартномани узайтиргани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра 30 ёшли аргентиналик футболчи “шаҳарликлар” сафида 2021 йилга қадар қоладиган бўлди. Таъкидлаш лозимки, аввалги келишув 2020 йилга қадар имзоланган эди.

Маълумот учун, Агуэро "Манчестер Сити" сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 299 та ўйинда майдонга тушиб 204 та гол уришга эришган.