"Манчестер Сити" Альваресни қанчага сотмоқчи?

  • 19 июля, 2024, 10:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо "Манчестер Сити"нинг аргентиналик ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг инглиз клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.

Tecno

“Сити”да улар Альваресни муҳим ўйинчи деб билишади, уни шундай қўйиб юборишмайди. Улар Хулианни инглиз бўлмаган клубга 75-80 миллион еврога сотиши мумкин”, - деди журналист Фабрицио Романо ўзининг подкастида.

Ҳужумчи хизматларига Мадриднинг “Атлетико” клуби қизиқиш билдираётгани аввалроқ хабар қилинганди.

Ўтган мавсумда Альварес “Манчестер Сити” таркибида барча мусобақаларда 54та ўйинда иштирок этиб, 19та гол урди ва 13та голга ассистентлик қилди. 24 ёшли футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил қилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию