"Манчестер Сити" АҚШ терма жамоаси дарвозабонини ўз сафига қўшиб олмоқчи

АҚШнинг "Коламбус Крю" клуби дарвозабони Зак Стеффен фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага қараганда МЛС клуби АҚШ миллий терма жамоаси посбонини 7-10 млн евро эвазига АПЛ чемпионига сотишга тайёр. Унга кўра 23 ёшли футболчи “шаҳарликлар”нинг бразилиялик дарвозабони Эдерсонга ўриндош бўлади.

Таъкидлаш керакки, Стеффен якунига етган мавсум МЛСда мавсумнинг энг яхши дарвозабони бўлган эди.

Маълумот учун, Зак Стеффен ўтган мавсум "Коламбус Крю" сафида жами 32та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 42та гол ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!