“Манчестер Сити” “Бавария” етакчисини нишонга олган

"Бавария" футболчиси Лерой Сане яна Англия Премьер лигасига қайтиши мумкин.

“The Mirror” нашри хабарига кўра, 26 ёшли винер "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасига тушган. “Қизил иблислар” аллақачон немис клуби билан боғланиб, Леройнинг трансфери борасида маълумот сўраган.

Сане 2016 йилдан 2020 йилгача "Манчестер Сити"да ўйнаган. “Шаҳарликлар” таркибида икки марта Премьер лига чемпиони бўлган.

Ҳужумчи ўтган мавсумда Бундеслига доирасидаги 32 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!