"Манчестер Сити" "Челси" ҳимоячисини сотиб олишга қизиқмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг "Челси" жамоасида тўп суриб келаётган ёш ҳимоячи Мало Гюсто яқин вақтларда "Манчестер Сити" сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда француз нашри L'Équipe хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, "Манчестер Сити" Гюсто бўйича расман маълумот сўраб, "Челси" билан алоқага чиққан. Сабаби – "шаҳарликлар" ёзги трансфер ойнасида жамоанинг ўнг қанот ҳимоясини кучайтиришни режалаштирмоқда. 23 ёшли француз футболчиси "Челси"даги катта рақобат туфайли жамоани тарк этиши мумкин бўлган номзодлар қаторида тилга олинмоқда. Айни пайтда "Манчестер Сити" унинг атрофидаги вазиятни яқиндан кузатиб бормоқда.

2025/26 йилги мавсумда Гюсто клуб даражасида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.

Футболчининг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари Гюстонинг трансфер қийматини 35 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!