"Манчестер Сити" "Челси" юлдузига қизиқиш билдирмоқда

"Челси"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кай Ҳавертц Англия Премьер лигасининг бошқа бир жамоаси томонидан нишонга олинган.

Немис футболчисининг ҳаракатларини Хосеп Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” кузатиб бормоқда, дея хабар берди "CaughtOffside". "Шаҳарликлар" Кайни ўз сафига қўшиб олиб, ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш ҳақида ўйламоқда.

Кай Хавертц 2020 йилда "Челси"га "Байер"дан 80 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсум 23 ёшли футболчи лондонликлар сафида 14 та ўйин ўтказиб, икки бор рақиб дарвозасига гол уришни уддалади. Умуман олганда,  футболчи "Челси" сафида жами 106 та баҳсда қатнашиб, 25 бор ўз номини таблога ёдириб қўйишни уддалаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!