"Манчестер Сити" чемпионат аутсайдери билан очколарни бўлишиб олди

Англия Премьер-лигаси 13-турида "Манчестер Сити" "Вест Бромвич" билан баҳс олиб бориб, 1-1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Ўйин "шаҳарликлар"нинг ҳужумлари остида ўтди, альбионликлар эса жарима зарбалари ва қарши ҳужумларга таяниб ҳаракат қилишди.

Ўйиннинг 30-дақиқасида Илкай Гюндоган Рахим Стерлингнинг пасидан сўнг тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди. 43-дақиқада Сами Ажайининг кучсиз зарбаси Рубен Диашга тегиб дарвозага бориб тушди. Қолган дақиқалар мобайнида Хосеп Гвардиола шогирдлари кўплаб имкониятларга эга бўлди, лекин учрашувда бошқа гол киритилмади.

Дурангдан сўнг, "Сити" 12 ўйинда 20 очко тўплаб 6-ўринга кўтарилиб олди, "Вест Бромвич" эса 13 баҳсда 7 очко билан 18-ўриндаги "Фулхэм"га яқинлаб олди.

Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!