“Манчестер Сити” четлатилса, футболчилар нима қилади?

“Манчестер Сити” 115 та ҳолатда молиявий қоидабузарликлар содир этганликда айбланмоқда. Агар клубнинг айби исботланса, жамоа Англия Премьер-лигасидан четлатилишинг эҳтимоли катта.

Жамоа ўйинчиларининг агентлари бу вазиятга тайёргарлик кўрмоқда.

Transfer News Live ва Daily Mail каби манбаларнинг ёзишича, агентлар жамоа лигани тарк этса, клуб раҳбарияти қандай ечим қилишини аниқлашга уриняпти.

“Манчестер Сити” жаҳон футболида энг қиммат таркибга эга клублардан ҳисобланади. Ўйинчиларнинг аксарияти клуб билан узоқ муддатли шартномага эга. Агар “шаҳарликлар” чемпионатдан четлатиладиган бўлса, ўйинчиларнинг келажаги мавҳум бўлиб қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!