"Манчестер Сити" дарвозабони Германияга йўл олиши мумкин
"Байер" "Манчестер Сити" дарвозабони Штефан Ортеганинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар бермоқда.
Манбада ёзилган маълумотга кўра, Германия клуби "шаҳарликлар" посбонни билан дарвоза чизиғини мустаҳкамлаб олмоқчи. Агар трансфер қишда амалга ошмаса, неверкузенликлар ёзда германиялик дарвозабони эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Ортеганинг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 5 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "Сити" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг ёз ойида якунига етади.
Эслатиб ўтамиз. Штефан 2022 йилдан буён Манчестер клуби сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Посбон шу давр оралиғида 56 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 25 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Фикрлар