"Манчестер Сити" клуби вингери Лерой Сане катта эҳтимол билан мавсум якунлангач жамоани тарк этади.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “Сити” футболчилари Саненинг кетишига тўлиқ ишонишмоқда, чунки улар бу борада германиялик футболчи билан гаплашишган.

Эслатиб ўтамиз, Сане ўтган ёз “Бавария”га ўтишга жуда яқин келганди. Бироқ, кутилмаган жароҳат ушбу трансферни барбод қилди.

Энди Германия чемпиони уни 90 млн еврога сотиб олишга тайёрлигини билдирмоқда.