"Манчестер Сити" футболчиси Англия термаси қароргоҳини тарк этди
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг елкасидаги жароҳати боис Англия терма жамоаси машғулотларини тарк этди.
Sky Sports хабарига кўра, айни шу сабаб туфайли Стерлинг "уч шерлар"нинг яқин икки ўйинини ўтказиб юборади.
Маълумот учун, Гарет Саутгейт шогирдлари 8 сентябр куни Миллатлар лигаси доирасида Испания билан, 11 сентябрда эса Швейцария терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар