“Манчестер Сити” футболчиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин
Ads

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Хесус Навас фаолиятини Туркия Сепурлигасида давом эттириши мумкин. Star on Sunday нашрининг хабар беришича, “шаҳарликлар” футболчисига “Фенербахче” клуби харидор бўлмоқда.

“Манчестер Сити” хатто футболчининг компенсация нарҳини ҳам эълон қилган. Унга кўра турк клуби “шаҳарликлар”га 31 ёшли испаниялик футболчи учун 17 миллион фунт (таҳминан 19,8 миллион евро) товон пули тўлайди.

Маълумот учун, Навас ушбу мавсум 20та учрашувда майдонга тушган ва 3та голга ассисентлик қилган. Унинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “шаҳарликлар”нинг бошқа бир испан футболчисини сотиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик.

Минбар

Барча блоглар