"Манчестер Сити" футболчиси қишдаёқ "Бавария"га ўтиши мумкин

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Лерой Сане Бундеслигага йўл олиши мумкин. Футболчи учун "Бавария" жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Bild нашри хабарига кўра, мюнхенликлар жароҳатдан тикланаётган 24 ёшли Германия терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолаш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, Лерой Сане ўтган йилнинг 4-августида Англия Суперкубоги "Ливерпул"га қарши ўйинда жиддий жароҳат олган эди.  Германиялик февраль ойидан машғулотларга тўлақонли киришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!