Асосий мазмунга ўтиш

"Манчестер Сити"га молиявий ҳисобот сабаб бешинчи текширув хавф солмоқда

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Манчестерликларга роса қийин бўлади

Буюк Британиянинг молиявий ҳисоботлар бўйича назорат органи — Financial Reporting Council (FRC) «Манчестер Сити» клубининг молиявий ҳисоботларини дастлабки тарзда текширишни бошлади. 

Бу қарор мустақил комиссия клуб томонидан молиявий қоидалар бузилгани ҳақида хулоса чиқарганидан сўнг қабул қилинди. Daily Star нашри ёзишича, ҳозирча расмий тергов иши очилмаган, агар очилса, бу «Сити»га нисбатан бешинчи расмий текширув бўлиши мумкин.

Мустақил комиссия маълумотларига кўра, клуб тўқима шартномалардан фойдаланиб, тўққиз йил давомида яширин равишда қарийб 1,15 миллиард евро миқдорида маблағ олган ва шундан сўнг молиявий ҳисоботларни бузиб кўрсатган. «Манчестер Сити» бу қарорни қабул қилмади ва расман шикоят киритиб, хулосада жиддий ҳуқуқий ва фактик хатолар борлигини таъкидлади.

Шунингдек, ҳокимиятларнинг алоҳида эътиборини клуб эгаси шайх Мансур билан боғлиқ компанияларга давлат маблағлари ҳисобидан берилган тахминан 63 миллион евро миқдоридаги кредит ҳам тортди. Мустақил футбол назорат органи эса «Манчестер Сити»нинг эгалари клубни бошқариш учун қўйилган талаб ва мезонларга қай даражада жавоб беришини алоҳида баҳолашни режалаштирмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ