«Манчестер Сити» Грилиш бўйича қарор қабул қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» 30 ёшли вингер Жек Грилишни ёзги трансфер ойнасида сотишга тайёр. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, «шаҳарликлар» Грилишни сотиш вариантини кўриб чиқишга очиқ, гарчи жамоанинг янги бош мураббийи Энцо Мареска унга яна бир имконият бериши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган бўлса-да. Клуб раҳбарияти футболчининг ўйинини қайта тиклаш мумкинлигига ишонмаётгани таъкидланмоқда. Шу билан бирга, ўтган мавсумни ижара асосида ўтказган «Эвертон» ҳали ҳам вингерга қизиқиш билдирмоқда.

«Манчестер Сити» Жек Грилишни 2021 йили ўз сафига қўшиб олган эди. Шундан бери у «шаҳарликлар» таркибида 157 та ўйин ўтказди, 17 та гол урди ва 23 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!