“Манчестер Сити” Гвардиола ҳайдаган футболчини яна қайтариб олади

“Манчестер Сити” раҳбарияти “Астон Вилла”да ўйнаётган бразилиялик ярим ҳимоячи Дуглас Луисни яна ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Дуглас Луис 2017 йили “Васко Да Гама” жамоасидан “шаҳарликлар” таркибига келиб қўшилган эди. Бироқ ёш футболчининг ҳаракатлари Гвардиолага маъқул келмади ва Луис икки марта “Жирона”га ижарага жўнатилди.

Ўтган ёзда “Манчестер Сити” уни “Астон Вилла”га 19,3 миллион еврога сотиб юборганди. Якунланган мавсумда 36 та учрашувда ажойиб ўйин кўрсатган футболчининг ўйини энди “шаҳарликлар”га маъқул келиб қолди. “Астон Вилла” Луиснинг бадал пулини 33 миллион евро қилиб белгилаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!