“Манчестер Сити” Гвардиоланинг ўрнига мураббий топди
“Лейпциг” жамоасини Бундеслига грандлари сафига қўша олган Юлиан Нагельсман тез орада Хосеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Гвардиоланинг бу мавсумда ишлари юришмаяпти. Агар у “Манчестер Сити” раҳбарияти билан янги шартнома борасида келиша олмаса унинг ўрнига Нагельсман олиб келинади. “Шаҳарликлар”нинг рўйхатида Маурисио Почеттино номзоди ҳам қайд этилган. Бу мураббийга “Реал” ҳам қизиқиш билдирган.
Нагельсман “Лейпциг”ни 2019 йилнинг ёзидан бошлаб, бошқармоқда. Унинг шогирдлари ўтган мавсумда кучли учликдан жой олди. Шунингдек, маҳоратли мураббий “Лейпциг”ни Чемпионлар лигасида ярим финалгача олиб чиқди.
Нагельсманнинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.
Фикрлар