“Манчестер Сити” ҳеч ким танимайдиган футболчини танлади

Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити” таркибидан ҳали кўпчиликка нотаниш бўлган истеъдодли ўйинчига жой бермоқчи.

“Шаҳарликлар” скаутлари Португалия чемпионатида “Боавишта” шарафини ҳимоя қилаётган Жексон Поросонинг ўйинига юқори баҳо берган.  

Манбаларнинг ёзишича, манчестерликлар 21 ёшли ҳимоячининг вакиллари билан алоқага чиқиб, трансфер маълумотларини сўраган. Томонлар бу футболчи трансферини ёзда амалга оширишни режалаштирмоқда.

Поросо жорий мавсумда барча турнирларда 22 та учрашув ўтказди. “Боавишта” бу ўйинчи билан 2025 йилнинг ярмигача шартнома тузган.

Эквадорлик футболчи Португалияга Бразилиянинг машҳур “Сантос” клубидан олиб келинган. Унинг бугунги кундаги трансфер суммаси 2 миллион еврони ташкил қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!