“Манчестер Сити” ҳимоячиси энг хавфли ҳужумчи ким эканини айтди

“Манчестер Сити” ўнг қанот ҳимоячиси Кайл Уокер ҳозирда энг хавфли вингер кимлигини айтди.

34 ёшли футболчи Ламин Ямал, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор орасида топ-3лик тузди. Биринчи ўринга Уокер Франция терма жамоаси сардори Мбаппени қўйди, ундан кейин эса Килианнинг “Реал”даги жамоадоши Винисиусни танлади. Англия терма жамоаси футболчиси учинчи ўринни “Барселона”нинг 17 ёшли вундеркиндига берди.

 “Шаҳарликлар” АПЛнинг биринчи турида “Челси" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Уокер захира ўриндиғида қолдирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!