"Манчестер Сити" ҳужумчиси билан янги шартнома имзолаш арафасида

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" вингери Жереми Доку яқин вақт ичида клуб билан янги шартнома имзолайди.

Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира хабар бермоқда. Манбага кўра, 24 ёшли бельгиялик футболчи билан музокаралар якуний босқичга етган.

Янги келишув 2031 йилга қадар амал қилади. Шунингдек, шартномада футболчининг маошини ошириш ҳам кўзда тутилган.

Доку 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 47 та учрашувда иштирок этиб, 8 та гол урди ва 14 та голли узатма амалга оширди.

Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил ўртасига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!