"Манчестер Сити" жамоани тарк этаётган Альварес ўрнига янги футболчи топди

"Манчестерликлар"нинг ёш истеъдодли футболчиси Хулиан Альварес жамоадаги ўрни сабабли клубни тарк этмоқда.

Аргентиналик форвард Испаниянинг "Атлетико Мадрид" клубига қўшилиш арафасида. Шу сабабли, клуб Холандга яна ўрин босар қидирилаётган пайтда "Кристал Пэлас" аъзоси Эзе асосий даъвогар бўлиб турибди. Ҳозирги кунда англиялик ҳужумчига кўплаб гранд клублар қизиқаётган пайтда "Шахарликлар" уни илиб кетиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Эзенинг "Кристал Пэлас" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, ҳозирда унинг Трансфермарктдаги нархи 55 миллион евро деб баҳоланмоқда. Футболчи ўтган мавсум 27 та ўйинда иштирок этиб, 11 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!