“Манчестер Сити” жамоаси кучаймайдиган бўлди
Ads


“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардьола қишки трансферлар мавсумида жамоага янги футболчи олиб келмайдиган бўлди.

У жамоанинг айни дамдаги таркибидан кўнгли тўқ.

Gvardiola

– Менинг жамоадан кўнглим тўқ. Агар бизда жароҳат ёки қизиқарли таклиф бўлса, барчаси ўзгариши мумкин, аммо ўйлайманки, бунақа бўлмайди. Мен таркибда бор ўйинчилар билан ишлаш ёқмоқда, – дейди Гвардиола Goal нашрига.

Айни дамда “Ман Сити” Англия чемпионати мусобақа жадвалининг 4-ўрнида бормоқда.