"Манчестер Сити" ЖЧ-2022 қаҳрамони билан янги шартнома имзолайди

"Манчестер Сити" ҳужумчи Хулиан Альварес билан янги шартнома имзолайди. 

"Telemundo" нашри журналисти Вероника Брунатининг ёзишича, "шаҳарликлар" аргентиналик футболчи билан амалдаги битими 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Клуб у билан яна бир йиллик янги шартнома имзолайди.

Аввалроқ, Хулиан ўйин амалиётига эга бўлиш учун ижара асосида бошқа жамоага йўл олиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Жорий мавсум Альварес 19 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!