“Манчестер Сити” катта трансферга тайёр
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоа таркибини кучайтириш мақсадида катта харажатларга тайёр экани маълум қилинди.
“Шаҳарликлар” ёзги трансферлар вақтида ўз сафига “Ньюкасл” ярим ҳимоячиси Бруно Гимарайнсни қўшиб олмоқчи. Клуб 26 ёшли ўйинчини олиш учун “қарғалар”га 115 миллион евро таклиф қилишни режалаштирган.
AS нашрининг таъкидлашича, Хосеп Гвардиола жамоаси мутасаддилари бразилиялик таянч ярим ҳимоячиси агентлари билан алоқа ўрнатиб бўлди.
“Манчестер Сити” трансфер суммаси катталигини инобатга олиб, 115 миллион еврони учга бўлиб тўлашни таклиф қилмоқчи.
Хосеп Гвардиола айни пайтда таянч зонасида катта ҳажмдаги ишларни бажараётган Родриго Эрнандесга тушаётган босимни камайтириш учун жамоага айнан Бруно Гимарайнс керак, деган фикрга келган.
Бразилиялик футболчининг “Ньюкасл” билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача тузилган.
Фикрлар