«Манчестер Сити» «Лестер» ярим ҳимоячисин ўз сафига қўшиб олди
«Манчестер Сити» 17 ёшли «Лестер Сити» вингери Жереми Монга билан шартнома имзолаганини клуб матбуот хизмати расман маълум қилди.
Ёш футболчи билан тузилган келишув муддати беш йилни ташкил этади ва 2031 йил ёзига қадар амал қилади. Хабарларга кўра, трансфер учун «Манчестер Сити» 10 миллион фунт стерлинг (тахминан 11,7 миллион евро) тўлайди. Шунингдек, келишувда яна 2,5 миллион фунт (қарийб 2,9 миллион евро) миқдорида бонуслар ҳам кўзда тутилган.
«Менга “Манчестер Сити” қизиқиш билдиргани ҳақида эшитганимда, бу мен учун тўғри қадам эканини дарҳол англадим. Бу ерда бўлиш мен учун катта шараф ва жамоага қўшилганимдан жуда хурсандман», — дея Монганинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтиради.
Ўтган мавсумда Жереми Монга «Лестер» таркибида 30 та ўйинда майдонга тушиб, бир гол урди ва икки голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар