"Барселона" форварди Лионель Месси ёзда "Манчестер Сити" таркибига кўчиб ўтиши мумкин.

Manchester Evening News нашри хабарига кўра, "кўк-анор рангликлар Каталония клуби ва Лео Месси ўртасида бўлаётган вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Манбага кўра, агар Лео "Барселона"ни тарк этишга қарор қиладиган бўлса, "шаҳарликлар" уни жамоага олиб келишни мақсад қилишган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Лионель Месси ва "Барселона" спорт ишлари директори Эрик Абидаль ўртасида келишмовчилик юз берган эди.