“Манчестер Сити” Лионель Месси учун 100 миллион фунт беришга тайёр

 

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби қандай қилиб бўлсада Лионель Мессини ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда. Бунинг учун “шаҳарликлар” аргентиналик ҳужумчи учун 100 миллион фунтдан воз кечишга ҳам тайёрлар. Бу ҳақда Sun нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “Манчестер Сити” “Барселона” ва Лионель Мессининг янги шартнома борасидаги музокараларини диққат билан кузатмоқда.

Маълумотларга қараганда, “шаҳарликлар” раҳбарияти Месси учун каталонияликларга 100 миллион фунт беришга тайёр. Футболчининг ўзига эса ҳафтасига 800 минг фунт стерлинг маош таклиф қилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!