“Манчестер Сити” ўзаро учрашувгача “Ливерпуль” чемпионликни қўлга киритса, ччемпионлик йўлагини ташкил қилиб, байрам уюштиришга тайёрлигини билдирди.

Айни пайтда “Ливерпуль” ўзидан битта ўйин кам ўтказган “Манчестер Сити”дан 25 очко илгарилаб кетган. Юрген Клопп шогирдлари қолган учрашувларда атиги олти очко олса, чемпионликни муддатидан олдин расмийлаштиради.

“Ливерпуль” 2 июлда “Манчестер Сити” билан бўладиган ўйинга қадар 21 июнь куни “Эвертон”, уч кундан кейин “Кристал Пэлас” билан куч синашади. Агар ливерпулликлар кетма-кет икки учрашувда зафар қучса, “Манчестер Сити” майдонига чемпион сифатида ташриф буюради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)