"Манчестер Сити" Лондон клубларини қаторасига 6 та ўйинда ҳам мағлуб этган иккинчи жамоа бўлди
Хабарингиз бор кеча “Манчестер Сити” АПЛнинг 13-турида Лондонда “Вест Хэм”ни (4:0) йирик ҳисобда енгди.
BBC тарқатган хабарга кўра бу “шаҳарликлар”нинг Лондондаги кетма-кет олтинчи ғалабаси бўлди. Эътиборлиси, “Манчестер Сити” АПЛ тарихида сафарда Лондон клубларини қаторасига 6та ўйинда мағлубиятга учратган иккинчи жамоага айланди.
Бундай натижани илк бор “Портсмут” клуби 1950-51 йилги мавсумда қайд этган эди.
Маълумот учун, Хосеп Гвардиола бошчилигидаги жамоа айни дамда 35 очко билан мусобақада пешқадамлик қилмоқда.
Фикрлар