“Манчестер Сити” Месси учун супер тўпурардан воз кечяпти

“Барселона”дан кетиш пайида юрган Лионель Массини олишни режалаштираётган “Манчестер Сити” энг зўр тўпурарлардан бири Серхио Агуэродан воз кечадиган бўлди.

32 ёшли аргентиналик ҳужумчи ҳамюрти келадиган бўлса, Италия чемпионатига кетади. “Шаҳарликлар” Агуэро билан мавсум сўнггига қадар давом этадиган ҳамкорлик битимини узайтирмайди . Серхио эркин агент сифатида “Интер”га қўшилиши кутилмоқда.

Миланликлар тўпурар ҳужумчи учун икки йиллик шартномани ҳозирдан тайёрлаб қўйган.

Ўз навбатида, “Барселона” ҳали Мессини янги шартномага кўндира олгани йўқ. Аксинча, каталонияликлар футболчиларнинг маошини кесмоқчи бўляпти ва бу амалдаги қонунчиликка кўра, қишки трансферлар вақтида футболчиларга, хусусан Лионель Мессига бошқа жамоага ўтиб кетиш имконини беради.

“Манчестер Сити” раҳбарияти ҳам Месси Каталониядан кетадиган бўлса, уни  ўз сафига қўшиб олишга розилигини билдирган.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)