"Манчестер Сити" мухлислари учун аянчли хабар! "Реал"га қарши ўйин олдидан икки футболчи жароҳат олди

Англия терма жамоаси Бразилия ва Бельгия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказганидан хабарингиз бор. Иккала баҳсда ҳам "уч шерлар" ғалаба қозона олмади - Бразилияга 0:1, Бельгия билан эса 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. 

Аҳамиятлиси, мазкур беллашувларда "Манчестер Сити" ҳимоячилари Жон Стоунз ва Кайл Уокер жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишди. Олдинда уларнинг клубини Европа чемпионлар лигаси доирасида "Реал"га қарши муҳим ўйин кутиб турибди. Уларнинг қачон майдонга қайтиши тез орада тиббий хулосалардан сўнг маълум қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, "Сити"нинг "қироллик клуби"га қарши тўқнашувлари 6 ва 13 апрель кунлари бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bahrom Yunusov
27/03/2024 15:20
O'rinbosarlar ko'pku