“Манчестер Сити” клуби Чемпионлар лигасидан четлатилмайди.

BBC Radio Manchester’нинг собиқ мухбири Иан Чизмен тарқатган хабарга кўра, Халқаро спорт арбитраж суди (CAS) “шаҳарликлар”нинг УЕФА қарори устидан юборган шикоятини қаноатлантирган. Айтиш керакки, УЕФА молиявий фэйр-плей қоидасини бузгани учун “Сити”ни 2 йилга еврокубоклардан четлатган ва 30 млн евро жаримага тортган эди.

CAS юқоридаги масалани 8-10 июль кунлари кўриб чиққан ва 13 июль куни расмий қарорини эълон қилиши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)