"Манчестер Сити" мухлислари учун хушхабар!

  • 10 февраль, 2021, 18:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола бельгиялик ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйне жароҳатидан соғайиб, жамоа машғулотларига қўшилганини тасдиқлади. Де Брюйне 20 январь куни "Астон Вилла"га (2:0) қарши ўйинда жароҳат олган эди.

“Кевин аллақачон ўзини яхши ҳис қилмоқда, у машғулотларга киришди. Ҳозирча якка тартибда шуғулланмоқда, аммо у билан ҳаммаси яхши. Қайта тикланиш ишлари кўнгилдагидек кетмоқда”, - деди испаниялик мутахассис.

29 ёшли Де Брюйне жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида 23 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 15 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!