"Манчестер Сити" мухлислари учун хушхабар!

  • 17 марта, 2024, 13:40
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш "Арсенал"га қарши ўйинга қадар сафга қайтади. "Шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг айтишича, Грилиш ушбу муҳим баҳсга қадар тўлиқ сафга қайтади. 

Tecno

Жек ўтган ой ўрталаридан буён шифохонада даволанмоқда эди. 28 ёшли футболчи аллақачон машғулотларни бошлаган. "Манчестер Сити" ва "Арсенал" ўртасидаги учрашув 31 март куни бўлиб ўтади.

Англия чемпионатининг 28-туридан сўнг Гвардиола шогирдлари 63 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринда, “канонирлар” (64) эса биринчи ўринда бормоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию