Асосий мазмунга ўтиш

“Манчестер Сити” “Наполи” футболчиси учун 100 млн евро сарфлашга тайёр

Akramov
Изоҳлар: 0

"Манчестер Сити" таркибни янада кучли қилмоқчи.

“Манчестер Сити” жамоаси “Наполи” ярим ҳимоячиси Маркес Алланга катта қизиқиш билдириб, уни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Tuttomercatoweb маълум қилди.

Хабар берилишича, “шаҳарликлар” бразилиялик 27 ёшли футболчининг трансфери учун 100 миллион евродан воз кечишга тайёр. Ярим ҳимоячининг неаполликлар билан келишуви 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

ПСЖ ҳам Аллан хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Ярим ҳимоячи жорий мавсумда “Наполи”нинг 18 ўйинида майдонга тушиб, 2 та голли пасга муаллифлик қилди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ