"Манчестер Сити" ўз майдонида мағлуб бўлди, "Челси" эса сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
АПЛ 10-туридан ўрин олган икки учрашув якунига етди.
"Ньюкасл" майдонига сафар қилган "Челси" йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Аристократлар" сафида Жеймс дубль қайд этган бўлса, "Жоржиньо битта гол уришга муваффақ бўлди.
Ўз майдонида "Кристал Пэлас"ни қабул қилган "Манчестер Сити" кутилмаганда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувнинг 6-дақиқасида Заха ҳисобни очган бўлса, 88-дақиқада Галлагер фарқни иккитага етказиб қўйди.
Фикрлар