Ads

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби Рахим Стерлинг билан шартномани узайтиришни истамоқда. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “шаҳарликлар” англиялик футболчини яа узоқ йиллар жамоада олиб қолишмоқчи. Бунинг учун клуб раҳбарлари Стерлингга янги битим таклиф этиш арафасидалар.

Маълумот ўрнида, томонларнинг амалдаги шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган. Шунинг учун раҳбарият футболчининг янги шартномасини 2022 йилгача қилиб белгиламоқчи.