"Манчестер Сити" Саненинг маошини икки баробар оширади

"Манчестер Сити" клуби тез орада ўзининг германиялик вингери Лерой Сане билан янги шартнома имзолайди.

Янги келишувга кўра 23 ёшли футболчининг маоши икки баробарга оширилади, шартнома муддати эса 2024 йилга қадар узайтирилади.

Маълумот учун, Сане жорий мавсум АПЛда жами 25та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!