"Манчестер Сити" Лерой Саненинг нархини 100 миллион фунт-стерлингга кўтариш орқали "Бавария"ни тўхтатиш ниятида.

Ёзги трансферлар вақтида мюнхенликлар германиялик ёш иқтидор эгасига жиддий қизиқиш билдиришганди. Aммо Саненинг Aнглия Суперкубоги учун Ливерпульга қарши баҳсда олган жароҳати сабаб трансфер амалга ошмай қолганди. "Шаҳарликлар" "Бавария" Сане масаласига келаси ёзда яна қайтишидан ҳавотирда.

Эслатиб ўтамиз, тиббий текширувлардан сўнг Саненинг февраль ойигача сафдан чиққани маълум бўлганди.