"Манчестер Сити" сардори "Барселона"да ўйнамоқчи
"Манчестер Сити" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бернарду Силва агенти Жорже Мендеш орқали "Барселона"га Каталония клубига ўтиш истагини билдирган. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" 31 ёшли португалиялик футболчининг сифатларига шубҳа қилмаяпти, аммо айни дамда "Барселона" жамоада бўлган тарбияланувчилар ва майдон маркази футболчиларига таянишни маъқул кўрмоқда. "Блауграна" футболчиларни сотиб олиш учун пул сарфлашга тайёр, аммо ҳужумчи ва марказий ҳимоячини сотиб олиш устувор вазифа ҳисобланади.
Силва "Манчестер Сити" сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ушбу давр мобайнида ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 438 та ўйинда майдонга тушиб, 73 та гол ва 77 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



Фикрлар