Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Манчестер Сити» Шеркининг трансфер қийматини белгилади

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Манчестер Сити» Райан Шерки трансфери учун 90 миллион евро нарх белгилади, унга «ПСЖ» ва «Реал» қизиқмоқда.

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячи Райан Шеркининг трансфер қийматини белгилади. CaughtOffside нашри хабар беришича, 23 ёшли француз футболчисига Европанинг икки йирик клуби — «ПСЖ» ва Мадриднинг «Реал» жамоаси қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, ҳар икки клуб қишки трансферлар ойнаси олдидан футболчининг ўйинларини кузатиб бормоқда. «Шаҳарликлар» эса ўз ярим ҳимоячисини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Шерки жорий мавсумда барча мусобақаларда 13 та учрашувда майдонга тушиб, олтита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Француз футболчисининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ