
“Манчестер Сити” суперталант учун курашда “Бавария” келишувини “синдирди”
“Байер” етакчиси Флориан Вирц ёзда бошқа клубга ўтиши кутилмоқда. Бир неча кун аввал, немис футболчиси “Бавария” сафига қўшилиши айтилганди.
Чунки Мюнхен суперклуби 22 ёшли ҳужумкор футболчи билан икки маротаба дастлабки келишувга эришган.
Бироқ сўнгга паллада ишга “Манчестер Сити” аралашди. “Шаҳарликлар” Хосеп Гвардиода орзу қилаётган футболчи учун 150 миллион евро сарфлашга тайёрлигини маълум қилгани вазиятни инглиз томонига ўзгартирди.
“Байер” ўз етакчисини “Бавария”га эмас, айнан “Манчестер Сити”га трансфер қилишни маъқул кўрмоқда.
Kicker нашрининг ёзишича, “Бавария” Вирц учун 150 миллион евро эмас, ундан камроқ сумма тўлашга ҳам рози эмас.
Трансферлар бўйича экспертлар “Манчестер Сити”нинг молиявий имкониятлари Флориан Вирцни Бундеслигадан олиб кетишда асосий омил бўлишини таъкидлаяпти.
Фикрлар