"Манчестер Сити" ва "Арсенал" "Челси" юлдузини сотиб олмоқчи
"Челси" ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес атрофида трансфер интригалари кучаймоқда. Журналист Жанлуиджи Лонгарининг хабар беришича, Англия Премьер-лигасининг икки топ клуби аргентиналик футболчи бўйича маълумот тўпламоқда.
Манбаларга кўра, Фернандес "Челси"ни тарк этишни истамоқда. Унга нисбатан энг жиддий қизиқишни "Манчестер Сити" ва "Арсенал" намоён қилмоқда. Шу билан бирга, футболчининг ўзи учун энг мақбул йўналиш сифатида Мадриднинг "Реал" клуби кўрилмоқда.
Бироқ испаниялик грант учун бу трансферни амалга ошириш осон эмас. "Реал" Энцони сотиб олишдан олдин катта миқдордаги бирор битим орқали маблағ туширишга мажбур бўлиши айтилмоқда.
Аввалроқ тарқалган хабарларда "Реал" ва Фернандес ўртасида ҳозирча ҳеч қандай расмий музокаралар олиб борилмаётгани таъкидланган эди.
25 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда барча мусобақалар ҳисобида 54 та ўйинда майдонга тушди, 14 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар