"Манчестер Сити" ва "Реал" "Бавария" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

"Бавария" футболчиси Альфонсо Дэвис "Манчестер Сити" ва "Реал"нинг "шорт-лис"идан жой олган, дея хабар берди "Sky Sports" нашри. Иккала жамоа ҳам чап қанот ҳимоячиси қидирмоқда.

"Шаҳарликлар" таркибини Канелу тар этиши мумкин. У айни дам "Бавария"да ижара асосида тўп тепмоқда. Португалияликни немислар сотиб олмоқчи эмас ва ёзда ўз жамоасини ўзгартириш эҳтимоли юқори. Агарда "Барса" молиявий аҳволини яхшилай олса, уни ўз таркибига қўшиб олиши мумкин. 

"Реал" Мадриднинг чап қанотида ўйнайдиган Ферлан Менди мавсумнинг катта қисмини жароҳатлар сабаб ўтказиб юборди. "Қаймоқранглилар" ёзда унга келадиган таклифларни эшитиб кўришга тайёр. Ҳозирда мазкур позицияда мажбуран Камавинга ҳаракатланмоқда. 

Маълумот учун, Дэвиснинг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2025 йилда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!