"Манчестер Сити" Вирц учун "Реал" ва "Бавария" билан курашмоқчи

  • 13 декабрь, 2024, 12:33
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Байер" ярим ҳимоячиси Флориан Вирц "Манчестер Сити" радарида қолмоқда. Англия гранди 2025 йил учун таркибини кучайтиришни режалаштирган.

Журналист Пол Хирстнинг сўзларига кўра, "шаҳарликлар" раҳбарияти 21 ёшли "фармацевтлар" юлдузини ўз сафига қўшиб олиш йўлларини қидирмоқда. Бундан ташқари,  Мадриднинг "Реал"и ва Мюнхеннинг "Бавария" клублари ҳам Вирцга давогарлик қилмоқда. 

Маълумот учун, германиялик ҳужумкор ярим ҳимоячининг "Transfermarkt" порталидаги қиймати 130 миллион еврога баҳоланмоқда. У жорий мавсумда 23 ўйинда ўнта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!