“Манчестер Сити” Холанд учун бир гуруҳ футболчидан воз кечди

“Манчестер Сити” ёзда Эрлинг Холандни сотиб олишга жиддий киришди. “Шаҳарликлар” норвегиялик тўпурарнинг трансферига пул тўплаш учун бир неча футболчисини сотадиган бўлди.

Manchester Evening News нашрининг хабар беришича, манчестерликлар тез орада ҳужумкор футболчи Ферран Торресни “Барселона”га 55 миллион евро эвазига трансфер қилади. Шундан сўнг, ижарада ўйнаётган яна уч нафар ўйинчи сотиб юборилади.

Кетадиганлар рўйхатига ҳимоячилардан “Спортинг”да ижара муддатин ўтаётган Педро Порро, “Шальке”даги Коу Итакура, “Борнмут”га берилган Морган Рожерс жой олган.

Эрлинг Холанднинг трансфери учун “Боруссия”га ёзда 75 миллион евро тўлаш керак бўлади. Бундан ташқари, унинг отасига 20 миллион ва агенти Мино Райолага 40 миллион евро миқдорида гонорар ажратиш шарт.

21 ёшли тўпурарнинг дортмундликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!