"Манчестер Сити" Холандни нархини "Реал"га айтди
"Манчестер Сити"нинг норвегиялик тўпурари Эрлинг Холанд ҳамон "Реал"нинг қизиқишлар доирасида бўлиб турибди, деб хабар бермоқда Fichajes журналистлари.
Манбага кўра, инглиз топ-клуби 200 миллион евро атрофида пул тўласа, марказий ҳужумчи билан хайрлашиши мумкин. Агар мадридликларни бразилиялик Винисиус Жуниор тарк этса, уни сотишдан тушган маблағ Холандни сотиб олишга сарфланади.
25 ёшли ҳужумчи 2022 йилнинг ёзидан бери "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қилмоқда. Эрлинг ва инглиз клуби ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2034 йилнинг июнь ойи охирида тугайди.
Фикрлар